«дарахт кесилиши» тегли мақолалар


Фарғонадаги қабристонда 62 туп дарахт ободонлаштириш ходимлари томонидан кесиб ташлангани аниқланди
6 март 2024, 12:49

Фарғонадаги қабристонда 62 туп дарахт ободонлаштириш ходимлари томонидан кесиб ташлангани аниқланди

Қува туман туманидаги қабристондаги 62 туп арча дарахти туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан остидан кесиб ташлангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди
3 март 2024, 11:12

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди

Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.

Қашқадарёда 20 дан ортиқ бута ва дарахтни ноқонуний кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди
31 январ 2024, 09:59

Қашқадарёда 20 дан ортиқ бута ва дарахтни ноқонуний кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Яккабоғ туманида ҳоким ёрдамчиси 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахтини ноқонуний кесиши оқибатида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етди. У жами 12,7 млн сўм товон тўлайдиган бўлди.

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди
6 октябр 2023, 12:35

Тошкент туманида 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахти кесиб ташлангани аниқланди

Тошкент туманидаги манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги ҳудудидаги 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахтлари кесиб ташлангани, дарахтларнинг 103 тупи эса масъулиятсизлик сабаб қуриб қолишига олиб келингани аниқланди.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди
6 октябр 2023, 12:22

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди

Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

2023 йилнинг 9 ойида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2500 га яқин ҳолат қайд этилди
5 октябр 2023, 10:40

2023 йилнинг 9 ойида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2500 га яқин ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Шунингдек, Қизил китобга киритилган ўсимликлар йиғиб олиниши ва ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериб юбориш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
25 сентябрь 2023, 13:14

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.

Андижонда 3 туп чинорни кесганларнинг озодлиги 2 йилга чекланди
19 сентябрь 2023, 14:15

Андижонда 3 туп чинорни кесганларнинг озодлиги 2 йилга чекланди

Избоскан туманида 2 фуқаро «хонадонига хавф туғдираётгани ва қурилиш ишларига халал бергани учун» 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Суд уларга 131,4 млн сўмлик зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Бухорода муҳофаза ҳудудидаги 125 туп дарахт кесиб ташланди, табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етди
14 сентябрь 2023, 12:36

Бухорода муҳофаза ҳудудидаги 125 туп дарахт кесиб ташланди, табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етди

Пешку туманидаги муҳофазага олинган ҳудудда 125 туп дарахт (102 тупи қимматбаҳо) ноқонуний кесилди. Табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди
13 сентябрь 2023, 14:32

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди

Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди
15 август 2023, 10:46

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди

Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади
14 август 2023, 16:17

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор икки дона чинор дарахтини кестириб ташлади. Оқибатда табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилди.

«Рад жавоби берилган». Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода ўн минглаб дарахт кесилиши ҳақида
28 июл 2023, 11:48 1

«Рад жавоби берилган». Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода ўн минглаб дарахт кесилиши ҳақида

Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода 50−70 минг атрофида дарахтни кесишга рухсат бериш бўйича мурожаат келиб тушгани, бироқ бунга рад жавоби берилганини маълум қилди. Ҳокимликларга юборилган жавоблардан сўнг Бухородаги қурилиш компанияси вакиллари лойиҳани ўзгартиришларини билдирди.

Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Жамоатчилик норози
27 июл 2023, 18:20

Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Жамоатчилик норози

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Лойиҳа ҳужжатлари ҳукуматга топширилгани айтилмоқда. Жамоатчилик бундан норози бўлса, Экология вазирлиги ҳар икки вилоятда одамлар фикри эшитилишини билдирмоқда.

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди
26 июл 2023, 16:35

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди

Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Йил бошидан буён дарахтларни кесишдан кўрилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этди
20 июл 2023, 19:51

Йил бошидан буён дарахтларни кесишдан кўрилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда йилнинг биринчи ярмида 2 мингдан ортиқ дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланди. Табиатга етказилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди
7 июл 2023, 12:51

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди

Зафаробод туманида 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди
28 июн 2023, 14:18

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди

Бухоро шаҳарида фуқаро 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказди. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.

Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?
26 июн 2023, 15:54

Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?

Шохларни берухсат кесганга жарима, дарахтларни йўқ қилганга 10 йил қамоқ ёки 8 млн доллар, зарарни қоплаш учун 10 йил давомида кўчат экиш ва парваришлаш мажбурияти. «Газета.uz» АҚШ, Европа ва Россияда дарахтзорларни йўқ қилганлик учун жазоларни ўрганди ва уларни Ўзбекистондагилари билан таққослади.

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин
3 май 2023, 11:58

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин

Сенат эндиликда дарахтлар ва буталарни шикастлантирганлар ва бу борада лойиҳалар тайёрлаганларни ҳам жавобгарликка тортиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг